Ҳурматли абитуриентлар ва талабалар!
Сизларни 11-февраль куни соат 14: 00 да “Россияда таълим” онлайн давра суҳбатига таклиф қиламиз www.exporf.ru Россия олий ўқув юртлари тақдимоти бўлиб ўтади, ва иштирокчилар Ўзбекистон фуқаролари томонидан Россияда олий таълим олиш билан боғлиқ долзарб саволларга жавоб бериб, шунингдек, Россия университетларида хорижий талабалар таълим олиш учун шароитлари ҳақида айтиб беради.
Давра суҳбати иштирокчиларига, жумладан, Россия олий ўқув юртлари, Россия вазирликлари ва идоралари вакилларига ўз саволларингизни беришингиз мумкин бўлади.
Россия Федерацияси фан ва Олий таълим вазирлиги ва Россия Федерацияси таълим вазирлиги раҳбарлари қутлов нутқ билан очиб беришади.
Давра суҳбати учинчи халқаро саноат кўргазмаси – EXPO-RUSSIA UZBEKISTAN 2020 доирасида ўтказилмоқда.
Иштирок этиш учун ушбу хаволани тўлдиринг: https://goo.su/3yU, биз эса сизнинг саволингизни етқазиб ва давра суҳбати ҳақида эслатиб ўтамиз.
Жамғарма Матбуот хизмати

