Бруней Даруссалом Ташқи ишлар ва савдо вазирлиги томонидан Ўзбекистон фукаролари учун 2021-2022 ўқув йилида бакалавриат ва магистратура дастурларида ўқиш учун қуйидаги олийгоҳларда 4 таълим грантларига танлов эълон қилинган:
- Бруней-Доруссалом университети;
- Султон Шариф Али номидаги Ислом университети;
- Бруней технологик университети;
- Бруней политехника университети.
Грант дастурига ўқиш, яшаш жойи ва озиқ-овқат (ойига $111), халқаро икки томонлама авиачипталар, даволаниш, ўқув қўлланмалари (йилига $444) ва стипендия (ойига $370) билан боғлик тўловлар киради.
Танловда иштирок этувчи номзодларга қуйилган талаблар:
- номзод Ўзбекистон Республикаси вазирлик ва идоралари томонидан тақдим қилиниши;
- бакалавр учун 18-25 ва магистрлик дастурлари учун 35 ёшгача бўлиши.
Ўқув йили 2021 йил июль / август ойларида бошланиши кўзда тутилган.
Номзодларнинг тўлдирилган ариза шаклларини жорий йил 14 февралга қадар applyBDGS202l@mfa.gov.bn электрон манзилига юборилиши лозим.
Қўшимча маълумотлар: http://www.mfa.gov.bn/Pages/bdgs2021.aspx
Жамғарма Матбуот хизмати

