Муддати: 2021 йил 12-февраль
Ўқиш жойи: NUI Galway University - Galway, Ирландия
Ирландия миллий университети (NUI Galway University) Голуэйда докторантларга Hardiman стипендияларини тақдим этади. Hardiman стипендияси 4 йил давомида тўланади. Грант стипендияси ғайратли ва изланишларга қизиқувчан ва жамиятимиздаги ҳамма учун ижобий из қолдирадиган динамик номзодлар учун мўлжалланган.
Ўқув 2021 йил 1 сентябрда бошланади.
Грант миқдори. Грант ўқув ва бошқа ҳаражатларни тўлайди, шунингдек, 16,000 € миқдорида моддий ёрдам беради.
Талаблар:
• магистр даражасига эга бўлишингиз керак;
• докторантлар ҳужжат топшира олмайдилар;
• Сиз инглиз тилини билишингиз керак (IELTS - 6.5 - 7; TOEFL ibt - 88 - 91);
• Шунингдек, сиз ўз мамлакатингиз талабларига жавоб беришингиз керак, агар сизнинг мамлакатингиз рўйхатда бўлмаса, қўшимча маълумот олиш учун international@nuigalway.ie электрон манзилига мурожаат қилинг.
Қандай қилиб мен стипендия олишим мумкин?
1. Aкадемик маслаҳатчи топинг.
2. 2021 йил 12 февралгача ариза топширишингиз керак.
3. 2 та илмий тавсиянома тақдим этишингиз лозим.
Суҳбат Skype орқали амалга оширилади.
Батафсил маълумот расмий веб-сайтда: http://www.nuigalway.ie/hardiman-scholarships/
Жамғарма матбуот хизмати

