Муддати: 2021 йил 1 март.
Wells Mountain Foundation - Empowerment Through Education орқали, ривожланаётган мамлакатлардан келган талабаларга ўз мамлакатларида ёки бошқа ривожланаётган мамлакатда ўқиш учун стипендия таклиф этади.
Ташкилот жамоат ишларининг кучи ва аҳамиятига ишонади, шунинг учун барча стипендиатлар йилига камида 100 соат кўнгиллилик ишларини қилишлари шарт.
Талабалар аккредитация қилинган университетлардан бирига (талабалар танловида) ва қуйидаги дастурлардан бирига киришлари лозим: тиббиёт, ижтимоий тараққиёт, ҳуқуқ, таълим, ижтимоий иш, бизнес, ахборот технологиялари, қишлоқ хўжалиги, муҳандислик.
Ташкилот ҳар йили 50 дан 60 гача стипендияни тақдим этади. Стипендия 300$ дан 3000$ долларгача бўлиши мумкин. Ўртача талабалар 1500$ АҚШ доллари миқдорида стипендия олишади, бу пулни ўқув тўловлари, дарсликлар ва материаллар, шунингдек ижара уйларига сарфлашлари мумкин бўлади.
Батафсил: http://www.wellsmountainfoundation.org/prospective-scholars/
Жамғарма Матбуот хизмати

