Туркия стипендиялари - бу ҳукумат томонидан молиялаштирилган, етакчи талабалар ва тадқиқотчиларга Туркиянинг энг яхши университетларида тўлиқ ёки қисқа муддатли ўқиш учун бериладиган рақобатдош стипендия дастури. Туркия стипендиялари мамлакатларнинг ўзаро ҳамкорлигини ва жамиятлар ўртасидаги ўзаро тушунишни ривожлантиришга содиқ бўлган келажакдаги етакчилар тармоғини яратишга қаратилган.

Ҳужжат топшириш саналари: 2021 йил 10 январь - 20 февраль
2021-йил Туркия грантлари учун аризалар йилда бир маротаба қабул қилинади. 10-январдан 20-февралгача бўлган муддат оралиғида барча мамлакат талабгорларига аризалар қабули давом этади.
Туркия грантлари университетга жойлаштириш, ойлик стипендия, университет тўлови, тиббий суғурта, талабалар ётоқхонаси, турар жой, бепул касбий ва илмий-академик таълим дастурлари ҳамда бир марталик келиш-қайтиш авиачипта имкониятларини тақдим қилиши орқали дунёнинг энг қамровли грант лойиҳаси сифатида олға бормоқда.
Мурожаатлар бакалавриат, магистратура ва докторантура босқичларидан бирида таълим олиш истагида бўлган номзодларга очиқдир.
Ҳозироқ ариза топширинг: https://www.turkiyeburslari.gov.tr/tr
Жамғарма Матбуот хизмати

