Муддати: 2021 йил, 31 март.
Мамлакат: Германия, Берлин.
Европа менежмент ва технологиялар мактаби (ESMT Berlin) - бу Германиянинг 25 етакчи компаниялари ташаббуси билан ташкил этилган халқаро хусусий бизнес мактаби.
Стипендиялар академик кўрсаткичлар, шахсий ва касбий ютуқлар, етакчилик салоҳияти ва шахслараро кўникмаларга қараб берилади. Стипендиялар ҳар қандай тажрибага эга бўлган абитуриентларга берилади, аммо фан, технология, муҳандислик, молия, иқтисод ёки математика каби миқдорий мавзулар бўйича абитуриентлар мурожаат қилишлари тавсия этилади.
Магистратура менежмент дастурига ўқишга кирганлар учун мактаб ўқув харажатларини қисман қоплайдиган турли хил стипендиялар таклиф қилади:
- Early Bird Discount - 31 мартгача MIM дастурига кириш учун ариза топширган абитуриентлар автоматик равишда €2000 евролик чегирма учун номзодга айланадлиар.
- 30% / ESMT MIM Women’s Scholarship - етакчи аёлларни юқори илмий ютуқлари билан тақдирлаш учун стипендиялар. Стипендия миқдори €10,000 дан €12,500 еврогача.
- 700+ GMAT Scholarship - Стипендияга даъвогарлар 700 ёки ундан юқори GMAT балини топшириб, ажойиб ютуқларни намойиш этишлари керак. €5000 евро миқдоридаги 4 та стипендия мавжуд.
Батафсил: https://degrees.esmt.berlin/mim/scholarships-financing/mim-scholarships
Жамғарма Матбуот хизмати

