Муддати: 2021 йил, 16 май.
Мамлакат: Франция, Париж.
University of Paris-Saclay магистратура дастурида таълим олишни ва юқори даражадаги халқаро тадқиқотларни олиб боришни таклиф этади.
Университетда кўплаб хорижий талабалар таҳсил олишади. University of Paris-Saclay юқори даражадаги таълим ва келажакда яхши иш жойларига эга бўлишни таклиф этади.
Шунингдек, University of Paris-Saclay инглиз тилида олиб бориладиган магистратура дастурлари сони чекланган, аксарияти француз тилида ўтилади. Талабалар француз тилини B1 даражасида билишлари лозим бўлади, лекин ҳеч қандай сертификат талаб қилинмайди.
Стипендия миқдори:
- стипендия 10 ой давомида 10,000 € миқдорида тақдим этилади;
- йўл харажатлари ва визаларни қоплаш учун 1000€ миқдорида грант тўланади (талаба қайси мамлакатда яшаётгани инобатга олинган ҳолда).
Жамғарма Матбуот хизмати

