Муддати: Апрель 2021 йил.
Мамлакат: Италия, Болония.
Европанинг энг қадимги таълим муассасаларидан бири бўлган Болония университети халқаро талабаларга бакалавриат, магистратура ва узлуксиз таълим дастурлари учун стипендиялар тақдим этади.
Стипендияларни икки тури мавжуд:
- ўқиш учун 11000 евро миқдорида чегирма;
- ўқув тўловларидан озод қилиш.
Стипендиялар SAT – (бакалавриат дастурлари учун) ва GRE – (магистратура дастурлари учун) баллари асосида берилади.
Ариза бериш пайтида сиз 30 ёшдан катта бўлмаслигиз лозим.
Жамғарма Матбуот хизмати

