Муддати: 2021 йил, 1 февраль.
Мамлакат: Франция, Париж.
MIEM Excellence Scholarship – Université de Paris да магистратура даражасини олишни истаган халқаро талабалар учун мўлжалланган.
Université de Paris қуйидаги факултетларга эга: Табиий фанлар факултети, Соғлиқни сақлаш факултети, ижтимоий фанлар ва гуманитар фанлар факултети (SSH) ва IPGP (Institut de Physique du Globe).
Стипендия танловида иштирок этувчи академик дастурлар рўйхатини пастаги линкда топишингиз мумкин.
Стипендиялар сони ва миқдори:
- табиий фанлар факултети: 35 стипендиялар (8000 евро ҳар бир стипендия учун)
- соғлиқни сақлаш факултети: 28 стипендиялар (10000 евро ҳар бир стипендия учун)
- (SSH) факултети: 35 стипендиялар (8000 евро ҳар бир стипендия учун)
- (IPGP): 7 стипендиялар (10000 евро ҳар бир стипендия учун).
Стипендия фақат 1 йил давомида, узайтириш имконияти бўлмаган ҳолда тақдим этилади.
Таъкидлаш жоизки, стипендиятларга турар жой топишда ёрдам берилади.
Дастурлар рўйхати: https://u-paris.fr/choisir-sa-formation/
Батафсил: https://u-paris.fr/wp-content/uploads/2020/12/AAC-MIEM-2021-2022-Anglais-D%C3%A9cembre-2020.pdf
Жамғарма Матбуот хизмати

