Муддати: 2021 йил 15 апрель.
Мамлакат: Германия.
Universität Hamburg стипендия дастури орқали, ижтимоий ва маданиятлараро контекстида фаол иштирок этадиган барча йўналишлар ва даражалардаги етук хорижий талабалар ва докторантларни қўллаб-қувватлайди. Мазкур стипендия, талабаларга ўқишга тўлиқ эътиборини жамлаш ва ўз малакаларини ошириш имкониятини беради.
Стипендия миқдори: ойига 850 евро.
Айрим ҳолларда, докторантура талабалари учун ойига 1,000 евро миқдорида стипендия тақдим этилади.
Танлов мезонлари:
- номзоднинг академик кўрсаткичлари;
- нашрлари;
- ижтимоий фаолияти (кўнгиллилик ишлари);
- молиявий шароити.
Мазкур стипендия 2 семестр ўқув харажатларини қоплайди.
Шундан сўнг, стипендия олиш учун яна бир бор ариза топшириш керак бўлади.
Жамғарма Матбуот хизмати

