Муддати: 2021 йил 31 март
Ўқиш жойи: University College Dublin - Дублин, Ирландия
Университет ажойиб илмий даражага эга бўлган талабаларга стипендиялар тақдим этади. Бакалавриат ёки магистратура дастурларидан бирига ўқишга кирган талабалар стипендия олишлари мумкин.
Грант миқдори. UCD талабларига жавоб берадиган талабалар учун 100% ва 50% тўловларни тўлайдиган чекланган миқдордаги стипендиялар мавжуд.
Грант қуйидаги дастурларга тааллуқли эмас:
• Онлайн дастурлар;
• Масофавий ўқитиш дастурлари;
• Клиник дастурлар.
Талаблар:
• стипендияларни яхши илмий кўрсаткичларга эга бўлган барча талабалар олишлари мумкин;
• стипендия талабгорлари университет дастурларидан бирига ёзилишлари шарт; (https://www.ucd.ie/global/t4media/Global%20Excellence%20Scholarship%20Eligible%20Programmes.pdf).
• стипендияни Европа Иттифоқи мамлакатлари фуқароси бўлмаган талабалар олишлари мумкин.
Батафсил маълумот расмий веб-сайтда: https://www.ucd.ie/global/scholarships/globalexcellencescholarships/
Жамғарма Матбуот хизмати

