Муддати: 2021 йил, 15 январь.
Мамлакат: Янги Зеландия.
Стипендия 2013 йилда ташкил этилган бўлиб, Окленд Бизнес-мактаби университети томонидан молиялаштирилади.
Стипендия кимга мўлжалланган: University of Auckland Business School халқаро талабалари, қуйидаги – Master of Human Resource Management, Master of Management, Master of International Business, Master of Marketing ёки Master of Professional Accounting даражалардан бирини олишга мақсад қилиб қўйганлар учун мос келади.
Бу уларга иш фаолиятини бошлаш учун зарур бўлган кўникма ва билимларга эга бўлиш имконини беради. Асосий мақсад халқаро талабаларни профилини хилма-хиллигини оширишдан иборатдир.
Стипендия миқдори: $ 32,000 ўқиш харажатларини қоплаш учун мўлжалланган.
Стипендиятларни саралаш мезонлари: GPA/GPE 6.0. шунингдек, стипендия номзоди 500 сўздан кўп бўлмаган хат ёзиши керак бўлади, хатда номзод ўз иш фаолиятида куйган мақсадларини, мотивациясини ва Окленд университети Бизнес-мактабини қандай намойиш этишлари ва тарғиб қилишлари ҳақида ёзишлари лозим бўлади. Чунки талаба нафақат стипендия қўлга киритади, балки Окленд Университети бизнес-мактабини элчисига айланади.
Батафсил: University of Auckland International Business Masters Scholarship - The University of Auckland
Жамғарма Матбуот хизмати

