Дедлайн: 2021 йил, 29 январь.
Мамлакат: Швейцария, Женева.
Geneva Academy халқаро талабалар учун 2 та тўлиқ ва 3 та қисман молиялаштириладиган стипендия таклиф этади. Таълим инглиз тилида бўлиб ўтади.
Стипендиялар қуйидаги дастурлар учун мавжуд:
- LLM in International Humanitarian Law and Human Rights (LLM);
- Master of Advances Studies in Transitional Justice, Human Rights and the Rule of Law (MTJ).
Стипендия миқдори:
- тўлиқ стипендия 10 ой давомида Женевада ўқиш ва турар жой қийматининг 100% ни қоплайди;
- қисман стипендия эса фақат ўқиш тўловларини 100% қоплайди.
Талаблар:
- LLM дастури юридик фанлар даражасига эга бўлган номзодлар учун мўлжалланган;
- Номзодни халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари (амалиёт, ёзги мактаблар, конференциялар) қизиқиши бўлиши лозим, шунингдек халқаро ҳуқуқ бўйича яхши билимга эга ва инглиз тилини юқори даражада билиш керак;
- француз тили асосларини билиш лозим.
Master of Advances Studies in Transitional Justice (MTJ) дастури юридик фанлардан бирида ёки шундай фанлардан бирида даражасига эга бўлган номзодларга мўлжалланган:
- халқаро муносабатлар;
- сиёсатшунослик;
- социология;
- антропология;
- тарих.
Стипендия қандай қўлга киритиш мумкин?
Номзодлар университетга қабул қиланаётганда, стипендия тақдим этадиган дастурни танлаши лозим.
Жамғарма Матбуот хизмати

