Муддати: 2021 йил 13 январь – магистратура дастури учун;
2021 йил 20 январь – бакалавр дастури учун.
Мамлакат: Финландия
Tampere University дан чекланган миқдордаги ҳар қандай бакалавр ёки магистратура йўналишлари ва дастурлари учун стипендия тақдим этади. Стипендиялар ўқиш ҳаражатларидан 100% озод қилади.
Стипендия қанча вақт амал қилади?
Стипендия бутун ўқиш даври учун берилади (3 йил – бакалавр дастури учун; 2 йил – магистратура дастури учун). Ушбу стипендияни сақлаб қолиш учун талаба ўқув йил давомида камида 55 та кредит олиш керак. Агар стипендият кредити 50-54 ни ташкил этса, кейнги ўқув йилда унинг стипендияси 50% ча камаяди.
Муҳим шарти:
Ўқув дастури инглиз тилида бўлиши лозим.
Қандай мурожаат қилиш керак?
Studyinfo.fi га кириш учун ишлатадиган бир хил онлайн платформасидан фойдаланиш лозим. Номзод стипендияни қўлга киритиш учун ариза, академик ютуқлар ва мотивациясини тавсифлаши керак. Аризага қўшимча иловалар талаб қилинмайди.
Батафсил: Scholarships | Tampere universities (tuni.fi)
Жамғарма Матбуот хизмати

