Платформа: Openlearn.
UK Open University 8 та турли мавзуларда 1000 га яқин бепул онлайн курсларни таклиф этади. Сиз курсларни хозироқ бошлашингиз мумкин. Курсларни муваффақиятли тугатгандан сўнг сиз бепул сертификат қўлга киритшингиз мумкин.
Нима учун айнан OpenLearn да бепул курсларни ўтиш керак?
OpenLearn курслари ўз-ўзига ишончни кучайтиради ва олий ўқув юртларига кириш ва муваффақиятли ўқиш учун зарур бўлган кўникмаларни ривожлантиради.
Сиз ҳар хил мавзулар бўйича OpenLearn курсини танлашингиз мумкин. Уларнинг баъзилари Буюк Британиянинг Open University курслари материаллари асосида яратилган. Бошқалари эса махсус OpenLearn учун ёзилган.
Йўналишлар:
- Соғлиқни сақлаш, спорт ва психология;
- Таълим ва ривожланиш;
- Тарих ва санъат;
- Тиллар;
- Пул ва бизнес;
- Табиат ва атроф-муҳит;
- Фан, математика ва технология;
- Жамият, сиёсат ва ҳуқуқ.
Батафсил: https://www.open.edu/openlearn/about-openlearn/try
Жамғарма Матбуот хизмати

