Дедлай: 2021 йил 15 январь.
Мамлакат: Швеция, Гётеборг.
University of Gothenburg да магистратура дастурида хорижий талабалар учун Axel Adler стипендиясини тақдим этади. Стипендия фақат Европа Иттифоқи/ЕИИ мамлакатларининг фуқаролигига эга бўлмаган номзодлар учун очиқ. Стипендия Швеция олий таълим кенгаши томонидан молиялаштирилади ва University of Gothenburg да магистратура дастурида тўлиқ ўқишга имкон беради.
Стипендия сони
- Гуманитар фанлар бўйича магистратура дастурлари учун 60 стипендия;
- Тасвирий, амалий ва ижро санъати соҳасида магистратура дастурлари учун 4 стипендия.
Стипендия миқдори:
- Стипендия магистратура дастурида таълим харажатларини тўлиқ қоплайди;
- турар жой ёки транспорт харажатлари учун қўшимча молиявий ёрдам берилмайди.
Талаблар:
- номзодлар Европа Иттифоқи/ЕИИ мамлакатлари фуқаролигига бўлмаслиги керак;
- номзодлар University of Gothenburg магистратура дастуридан бирига 2021 йил 15 январгача қабул қилинишлари лозим;
- академик кўрсаткичлари юқори бўлган талабалар учун стипендия тақдим этилади;
- рўйхатдан ўтиш учун тўловни 2021 йил 1 февралгача тўлаш лозим.
Магистратура дастурига ўқишга кириш учун сиз қуйидаги талабларга жавоб беришингиз керак:
- бакалавр ёки унга тенглаштирилган илмий даражага эга бўлишингиз керак;
- инглиз тилини мукаммал билишингиз лозим. Магистратураларнинг аксарияти инглиз тилида ўқитилади.
Стипендия олиш учун керакли ҳужжатлар:
- аризани тўлдириш керак. Стипендия олиш учун ариза номзодларни электрон почтасига 8 февралгача юборилади, аризани 2021 йилнинг 14 февралгача тўлдирилиши керак бўлади;
- магистрлик дастурига таржимаий хол ва мотивацион хат юбориш лозим. Агар сиз бир нечта магистрлик дастурига мурожаат қилсангиз, ҳар бир дастур учун 1 мотивацион хат юборишингиз керак бўлади.
Жамғарма матбуот хизмати

