Муддати: ҳар хил
Яшаш жойи: Лондон, Буюк Британия
International Students House (ISH) - Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида жойлашган 700 инглиз ва чет эллик талабалар учун турар жой ҳисобланади.
ISH Лондоннинг турли университетлари билан ҳамкорликда бир қатор стипендиялар таклиф этади. International Students House (ISH) бир йилга, алоҳида ҳолларда 3 йилгача бепул турар жой таклиф қилади.
Лондонда ўқиш ва яшаш учун маблағлари бўлмаган талабаларга International Students House (ISH) 50 та грант ажратади.
Талаблар:
• Талаба ривожланаётган мамлакатлардан бирининг фуқароси бўлиши керак (рўйхат қаторига Россия, Aрманистон, Озарбайжон, Белорусия, Грузия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Туркманистон, Украина) киради ва Лондонда ўқишни тугатгандан сўнг ўз Ватанига қайтиши керак.
• устувор йўналиш олий ўқув юртидан кейинги дастурлар талабаларига (магистратура, докторантура) берилади.
• мутахассислик бўйича ўқиётган (қабул қилинган) талабаларга устувор аҳамият берилади, шу туфайли улар ўз мамлакатлари ривожланишига таъсир қилади.
• Aъло даражадаги академик кўрсаткичлар.
• Талабалар Лондон давлат университети бирида ўқишлари шарт.
• Биринчи ўринга Лондонда яшаш учун молиявий имкониятга эга бўлмаган талабалар берилади.
• Талабалар ISH ҳамкор университетларидан бирида ўқишлари шарт. eниверситетнинг ISH билан ҳамкорлик шартномаси бор-йўқлигини аниқлаш учун университет билан боғланиш керак.
• Талабалар ўқув тўловлари учун стипендияга эга бўлишлари керак (давлат стипендияси ёки бирон бир ташкилотнинг стипендияси бўлиши мумкин).
ISH да талабалар турар жойига ариза ISH ҳамкор университети томонидан амалга оширилади. Aризалар университетлар томонидан топширилганлиги сабабли, турли университетлар учун муддат бошқача.
Батафсил: https://www.ish.org.uk/scholarship/#1534150137588-32c82ff3-2db3
Жамғарма Матбуот хизмати

