Муддати: 2021 йил 20-январь
Ўқиш жойи: University of Eastern Finland – Финляндия
Шарқий Финляндия университети (University of Eastern Finland) Куопио ва Йоэнсуу шаҳарларида кампусларга эга. Университет Европа Иттифоқи/ЕИЗ мамлакатлари фуқароси бўлмаган халқаро талабаларга стипендиялар тақдим этади. Aхборот технологиялари дастурига ўқишга кирган магистрантларга стипендиялар берилади.
Грант миқдори. Грант 100% ёки 80% ўқув тўловларини тўлайди.
Талабаларнинг 80% ушбу стипендияни олади. Ўқиш - инглиз тилида, ўқитиш муддати - 2 йил.
Талаблар:
• стипендияларни ахборот технологиялари йўналиши магистратура дастурига ўқишга қабул қилинган талабалар олишлари мумкин;
• стипендия Европа Иттифоқи / ЕИЗ мамлакатлари фуқаролигига эга бўлмаган халқаро талабалар учун мўлжалланган;
• талабалар бакалавр даражасига эга бўлиши керак (ёки уч йиллик кундузги ўқишга тенг), фанларнинг бирида: компьютер фанлари, информатика, коммуникация муҳандислиги ёки тегишли фанлардан;
• талабалар инглиз тилини билишлари шарт (TOEFL PBT/iBT: 580/90, IELTS – 5).
Қандай қилиб мен стипендия олишим мумкин?
Aриза (https://www.uef.fi/en/country-specific-requirements) қуйидаги ҳужжатлардан иборат бўлиши керак:
• расмий инглизча таржимаси билан расмий ҳисоб варағи;
• сертификатланган бакалавр даражаси;
• мотивация хати;
• платформалардан бирига юкланиши керак бўлган видео: youtube/vimeo/tudou видеога ҳаволани тақдим этишингиз керак. Видео кириш қисмидан, талабанинг маълумоти ва талабанинг мумкин бўлган хизматлари ҳақида қисқача маълумотлардан иборат бўлиши керак (видеонинг давомийлиги 2 дақиқадан кўп эмас);
• тавсиянома;
• инглиз тилини билиш даражаси бўйича тестлардан бирининг натижаси тақдим этиши керак;
• паспорт нусхаси;
• ишнинг намунаси ёки инглиз тилида ёзилган ахборотга ҳавола (тадқиқот, маъруза, иншо, бадиий, адабиёт шарҳи). Ушбу мақола инглиз ёки фин тилларига таржима қилиниши керак.
Батафсил маълумот расмий веб-сайтда: https://www.uef.fi/en/degree-programme/masters-degree-programme-in-information-technology
Жамғарма Матбуот хизмати

