Дедлайн: 2020 йил 1 январь.
Мамлакат: Сингапур.
Таълим жараёни сиз танлаган Сингапурдаги тадқиқот институтлари лабораториясида инглиз тилида олиб борилади. Талабалар етакчи ва халқаро миқёсда таниқли тадқиқотчиларни қолида иш юритишади. Муваффақият билан битирган талабаларга PhD илмий даражаси берилади.
SINGA ёрдамида Cингапурда сиз докторлик дастурини тугатиб PhD даражасини қўлга киритишингиз, шунингдек глобал алоқаларни ўрнатишингиз ва илмий мартабангизни кейинги босқичга кўтаришингиз имкони мавжуд бўлади.
PhD дастури доирасида олиб бориладиган тадқиқот йўналишлари икки тоифага бўлинади:
- биотиббиёт фанлари;
- физика фанлари ва муҳандислик.
Стипендия 4 йилгача қуйидагиларни қоплайди:
- таълим учун тўланадиган ҳаражатлар қиймати;
- S$1,500 авиачипта харажатлари;
- S$ 2000-2500 ойлик стипендия;
кўчиш учун бир марталик S$ 1000 нафақа.
Талаблар:
- бакалавр ёки магистр даражаси бўлиши лозим;
- 2 та тавсиянома талаб қилинади.
Жамғарма Матбуот хизмати

