Муддати: 2020 йил 1-декабрь
Манзил: Гамбург, Германия
Universität Hamburg университети халқаро талабаларни олий маълумот олиш йўлида қўллаб-қувватлайди. Ушбу ноёб имкониятдан фойдаланинг ва Германияда сифатли таълим олинг.
Грант ҳажми:
• грант 6 ой давомида тўланади.
• Грантнинг максимал миқдори ойига 720 €.
• Ҳар бир грант миқдори Таълимга кўмаклашиш тўғрисидаги Федерал қонунда (Bundesgesetz über individuelle Förderung der Ausbildung, BAföG) белгиланган мезонларга мувофиқ, алоҳида ҳисобланади.
* Aгар ўқув жараёни 6 ой ичида якунланмаса, маблағни узайтиришни талаб қилиш мумкин.
* Молиялаштиришнинг максимал муддати - 12 ой.
* Diplom, Magister, Staatsexamen дастурларини олган 12 ойлик дастурига ёзилган талабалар маблағ учун ариза беришлари мумкин.
Талаблар:
- Германия фуқароси бўлмаган талабалар;
- давлат кредит дастурига (BAföG) мурожаат қила олмайдиган талабалар;
- машғулотнинг якуний босқичида;
- моддий ёрдамга эга эмас (далил талаб қилинади).
Онлайн ариза билан тақдим этиладиган ҳужжатлар:
• Тaржимaи ҳол (CV);
• грант олиш учун ариза бериш сабаби;
• якуний имтиҳонлар олдидан барча босқичларни кўрсатадиган жадвал;
• раҳбарнинг тавсияси.
Қўшимча ҳужжатлар:
• Германияда қолиш учун рухсат;
• охирги 3 ойлик банк ҳисоботлари.
Жамғарма Матбуот хизмати

