Муддати: 2021 йил 16 январь.
Мамлакат: Венгрия.
Венгрия ҳукумати стипендияси халқаро талабалар учун аризалар қабули бошланди.
Бутун дунёдан талабалар Венгрия ОТМларига ўқишга кириш учун таклиф қилинади.
Стипендиянинг асосий мақсади – Венгрия олий таълим муассасаларининг интернационаллашувини қўллаб-қувватлаш ва доимий ривожлантириш, халқаро академик ва тадқиқот алоқаларини яхшилаш, Венгриядаги рақобатбардош ОТМларининг дунёдаги нуфузини оширишдан иборатдир.
Шунингдек, дастур мақсади хорижий талабаларнинг Венгрия билан бўлган касбий алоқаларини ўрнатиш ва мустаҳкамлаш, ҳамда Венгрия маданияти ва тилини чет элларда ривожлантиришдан иборат.
Стипендия қуйидаги дастурлар учун тақдим этилади:
- бакалавриат;
- магистратура;
- докторантура;
- тайёрлов курслари ва махсус курслар.
Стипендия қуйидагиларни қоплайди:
- таълим пули;
- ойлик стипендия: бакалавриат, магистратура ва махсус курслар учун – 130 евро;
- докторантура талабалари учун – 450 евродан 580 еврогача;
- яшаш харажатлари;
- тиббий суғурта.
Батафсил: https://stipendiumhungaricum.hu/
Жамғарма Матбуот хизмати

