Муддати: 2020 йил 21 январь.
Мамлакат: Буюк Британия.
The University of Warwick - Буюк Британиянинг Ковентри шаҳридаги замонавий давлат тадқиқот университети ҳисобланади. Университет - 1965 йилда ташкил топган, аммо 20-асрнинг саксонинчи йилларида таълимга мутлақо янги ёндошиш туфайли кенг оммалашган.
У QS University Rankings да дунёнинг ТОП 50та етакчи университетларига киради.
2021 - 2022 оқув йиллари учун канцлер стипендияси 42 энг истеъдодли халқаро номзод талабаларга берилади.
2021 йилнинг куз фаслида ўтказилган танловда стипендия қуйидагиларни қоплайди:
- Таълим харажатларини тўлиқ тўлаш (£24,010 гача);
- UKRI тарифларига мувофиқ стипендиялар (2021/22 тўлиқ мукофоти эгалари учун вақтинчалик £ 15,285 берилади, 2021йилнинг февраль ойида тасдиқланиши кутилмоқда);
- Тадқиқот, таълим ва қўллаб-қувватлаш учун 5000 фунт стерлинг миқдорида грант берилади;
- Молиялаштириш муддати: 3,5 йил, агар сиз мурожаат қилганингизда ўқишингизни биринчи йилида бўлмасангиз, унда молиялаштириш муддати мос равишда қисқартирилади.
Халқаро канцлер стипендия номзодлари, 2021 йилнинг октябрь ойида бошланадиган докторлик дастурига ариза топширишлари керак.
- Ҳозирда Warwick университетида PhD ёки MPhil/PhD даражасида таҳсил олаётган талабалар фақат ўқишга киришнинг биринчи йилида мурожаат қилишлари мумкин;
- Номзодлар "Чет эл фуқороси" ёки "Eвропа Иттифоқи" фуқороси сифатида баҳоланиши керак, фуқароликнинг бошқа мезонлари мавжуд эмас;
- Номзодлар Warwick университетининг ҳар қандай йўналишдан бўлиши мумкин;
- Стипендияларни кейинги ўқув йилига ўтказиш мумкин эмас.
Батафсил: https://warwick.ac.uk/services/dc/schols_fund/scholarships_and_funding/chancellors_int
Жамғарма Матбуот хизмати

