Муддати: 2020 йил 1-декабрь
Грант миқдори. 12,500 фунт
Ўқиш жойи: Глазго, Шотландия, Буюк Британия.
Британия мода мактаби нуфузли стипендия, асосчиси Дон Маккарти шарафига ташкил этилган стипендияни таклиф этади. Дон Маккарти мода саноатининг таниқли намояндаси ва Швейцариянинг мода брендлари Shoe Studio, Warehouse и Principles и Goldsmiths and Watches of Switzerland холдинг компанияси бўлган " Fraser, Rubicon Retail Ltd " собиқ бош директори.
Курслардан бирида ўқиш учун сиз стипендия олишингиз мумкин:
- MBA Luxury Brand Management;
- MSc Fashion Business Creation;
- MSc Luxury Brand Marketing;
- MSc Fashion and Lifestyle Marketing.
Талаблар:
Юқоридаги магистратура курсларидан бирига ўқишга кирган талабалар стипендия олиш учун ариза беришлари мумкин.
Грант олиш учун ариза онлайн тарзда топширилади. Aризани топширишда сиз 2-3 дақиқалик видеони юклашингиз керак, унда сиз қуйидагиларни тушунтирасиз:
1. Нега сиз стипендия олишингиз керак?
2. Стипендия сизнинг кейинги ўқишингиз / мартабангизга қандай таъсир қилади?
3. Сиз саноат / университет ривожига қандай ҳисса қўшишингиз мумкин - бунинг эвазига нима таклиф қиласиз?
4. Келажакдаги режаларингиз ва мартаба мақсадларингиз қандай?
Батафсил расмий веб-сайтда.
https://www.gcu.ac.uk/study/scholarships/postgraduate/donmccarthyscholarship/
Жамғарма Матбуот хизмати

