Ўқиш жойи: Polytechnic University of Milan – Милан, Италия
Муддати: 2020 йил 22 маяга қадар
Милан Техник Университети Италиянинг энг йирик техник университети бўлиб, унда 40 мингга яқин талабалар таҳсил олади.
Ҳар йили Милан политехника университети фанлар факултетида аспирантурада таҳсил олаётган иқтидорли хорижий талабаларга стипендиялар тақдим этади.
"Laurea Magistrale" даражаси магистратура дастурида 2 йил ўқиганидан сўнг берилган фан магистри даражасига тенгдир.
Университет инглиз ва италян тилларида дастурларни таклиф қилади.
Университет "Laurea Magistrale" дастурларидан бирида ўқиётган талабалар учун 3 турдаги стипендияларни таклиф этади:
1. Платинум стипендия. Йилига 10000 евро. Стипендия университет кампусларидан бирида яшаш учун тўлайди, талаба қолган маблағни (солиқлардан кейин) чўнтаги харажатлари учун нақд пулда олади. Талаба фақат маъмурий тўловни тўлаши керак.
2. Олтин стипендия. Йилига 5000 евро. Стипендия университет кампусларидан бирида яшаш учун тўлайди, талаба қолган маблағни (солиқлардан кейин) чўнтаги харажатлари учун нақд пулда олади. Талаба фақат маъмурий тўловни тўлаши керак.
3. Кумуш стипендия. Талабанинг ўқишини тўлиқ тўлайди, талаба фақат маъмурий тўловни тўлаши керак. Университет 100 кумуш стипендияни таклиф этади.
Батафсил расмий веб сайтида:
Жамғарма Матбуот хизмати

