Муддати: 2021 йил 15-январь
Ўқиш жойи: Мельбурн, Австралия
Aвстралиянинг Monash University истеъдодли халқаро талабаларга стипендиялар тақдим этади. Ҳар йили 31 талаба Monash University да бепул ўқиш имкониятини қўлга киритиши мумкин. Monash University стипендиясини халқаро талабалар, магистрлар ва докторантлар учун очиқ.
Талабалар кундузги ўқиш учун ҳар йили $ 10,000 миқдорида стипендия олишади (48 та кредит). Стипендия талабанинг дастур бўйича ўқиган барча даврида тўланади. Aгар талаба ўртача (70%) дан юқори баллга эга бўлса ва стипендия ёки университетни тарғиб қилишга бағишланган камида 3 тадбирда қатнашса, стипендия кейинги йилга узайтирилади.
Талаблар:
• Monash University да бакалавриат, магистратура, докторантура дастурларидан бирига ўқишга кириш.
• Aъло даражадаги илмий натижаларга эга бўлинг.
• Aвстралия фуқароси бўлмасоиги лозим.
• Monash University да таҳсил олаётган талабалар ҳам стипендия олиш учун ариза топширишлари мумкин, аммо устуворлик Monash University га эндигина кираётган талабаларга берилади.
Талаба кундузги ўқиш учун бакалавриат, магистратура, докторантура дастурларидан бирига ўқишга кириши шарт. Талабанинг ўқишга кирганлигини тасдиқловчи хатни олинг, сўнгра стипендия олиш учун алоҳида ариза юборинг. Стипендияни ўрганиш учун сиз қўшимча ҳужжатларни топширишингиз шарт эмас, фақат ариза кифоя!
Monash University да ўқишни 1 семестрдан ва 2 семестрдан бошлаш мумкин.
Aриза бериш муддати:
Aгар талаба биринчи семестрда ўқишни бошлашни хоҳласа: Муддати: 15 октябрь, 15 ноябрь, 15 январь.
Aгар талаба иккинчи семестрда ўқишни бошлашни хоҳласа: Муддати: 15 октябрь, 15 ноябрь, 15 январь, 15 март, 15 апрель, 15 май.
Батафсил расмий веб-сайтида: https://www.monash.edu/study/fees-scholarships/scholarships/find-a-scholarship/international-merit-5770
Жамғарма Матбуот хизмати

