Муддати: турли ҳил (йўналишга боғлиқ)
Мамлакат: Буюк Британия
The University of Manchester ижтимоий фанлар мактабида ёки бошқа бирон бир олий ўқув юртига Ph.D. даражасини олишни режалаштирган талабалар учун қисман ўқиш харажатларини қоплайдиган стипендия танловини эълон қилади.
Стипендия ҳақида:
- Буюк Британия ёки Европа Иттифоқида ўқиш харажатларини қисман қоплайди;
- танланган номзодлар бошқа мамлакатларда ўқиш учун хам стипендия олишлари мумкин;
- йиллик стипендия миқдори £ 15.000;
- номзодлар тадқиқот харажатларининг бир қисмини қоплайдиган стипендияга эга бўлиши мумкин;
- Ўқиш муддати: кундузги 3 йиллик, сиртқи 6 йиллик.
Номзодларга қўйиладиган талаблар:
- имтиёзли диплом билан бакалавр даражаси, унинг профили стипендиянинг танланган йўналишига мос келиши лозим;
- магистратура дастури учун ўртача балл 65% дан паст бўлмаслиги керак.
Қандай хужжатлар керак?
Танловда иштирок этиш учун қуйидагиларни ўз ичига олган ҳужжатлар тўпламини тақдим этишингиз керак:
- тадқиқот режаси;
- иккита тавсиянома;
- дипломдан баҳолар ҳақида кўчирма;
- таржимаи ҳол;
- истаган ментор исми (рўйхатдан ўтиш варақасида кўрсатилади);
- GRE тест натижалари (фақат иқтисодий бўлим учун).
Батафсил: https://www.manchester.ac.uk/
Жамғарма Матбуот хизмати

