Муддати: январь 2021.
Мамлакат: Буюк Британия, Оксфорд.
Оксфорд университетининг Clarendon стипендия дастури - бу магистратура ва докторантура учун йиллик стипендия ҳисобланади. Ҳар йили Clarendon стипендиясини 140 нафар талабаларга тақдим этилади. Стипендия барча магистратура ва докторантура курслар талабаларига уларни академик кўрсаткичлари ва салоҳиятини инобатга олган ҳолда тақдим этилади.
Clarendon ҳақида фактлар:
1. Агар сиз курс учун январь ойининг тегишли муддатига қадар ариза топширсангиз Clarendon дастурига автоматик равишда қабул қилинасиз. Сиз алоҳида ариза топширишингиз шарт бўлмайди;
2. Clarendon курсни тўлайдиган тўлиқ молиялаштирилган стипендияларни, шунингдек, тўлов муддати давомида яшаш харажатлари учун субсидияни таклиф қилади;
3. Миллати, одатий яшаш жойи ёки таълим соҳаси бўйича чекловлар йўқ. Барча DPhil кундузги ва сиртқи бўлимларига ва докторантураларига қабул қилинади;
4. Clarendon стипендиятларини академик ютуқлари ва салоҳиятини инобатга олган ҳолда танланади;
5. Clarendon стипендиялари жуда рақобатбардош ҳисобланади.
Стипендия тўлиқ ўқув тўловлари ва мажбурий университет тўловларини тўлайди. Талабалар, шунингдек, 2021-2022 ўқув йили учун 15,000 фунт стерлинг миқдорида яшаш харажатларига стипендия оладилар. Стипендия университетдаги барча ўқиш даври учун тўланади.
Нима учун Clarendon?
Clarendon стипендиялари нафақат талабаларга Оксфордда таълим олиш имкониятини, балки жонли ҳамжамият ичида узоқ муддатли ижтимоий, илмий ва профессионал алоқаларни ўрнатиш имкониятини ҳам беради.
Батафсил: https://www.ox.ac.uk/clarendon/
Жамғарма Матбуот хизмати

