Муддати: 2020 йил 9 декабрь
Мамлакат: Франция, Париж
Ҳар йили Олий École Normale Supérieure (педагогик) мактаби чет эллик талабаларни қабул қилади ва бошқа мамлакатлардан келган талабаларга гуманитар, табиий ва аниқ фанлар ёки санъат соҳаларида олий маълумот (магистр ёки ENS дипломини) олиш имконини беради.
Грант олиш учун ариза берувчилар имтиҳондан ўтишлари керак. Номзодлар хорижий университетда камида 1 бакалавриат дастурини тамомлаган ва мукаммал илмий кўрсаткичга эга бўлган бўлишлари керак.
Стипендия миқдори:
Хорижий талабалар 3 йил давомида 1000€ ойлик грант ва университет ётоқхонасида турар жой билан таъминланади. Бундан ташқари, қисман Парижга йўл харажатини қоплаш учун стипендия талаб қилиш имкониятига эга.
Қабул қилиш шартлари:
- Ариза топшириш вақтида номзодлар 26 ёшдан кичик бўлиши керак (26 ёшга етмаслиги керак);
- Номзодлар халқаро танловда фақат бир марта қатнашишлари мумкин;
- Номзодлар танлов ўқув йилида (1 сентябрь - 31 август) ёки ўтган йили Францияда 10 ойдан ортиқ яшамаган бўлишлари керак;
- Номзодлар ариза топширишдан олдинги календарь йил мобайнида хорижий университет (Франциядан ташқарида) томонидан бериладиган камида бир йиллик бакалавр даражасини ўқиган бўлишлари лозим.
Батафсил: https://www.ens.psl.eu/en/academics/admissions/international-selection
Жамғарма Матбуот хизмати

