Муддати: Маълум бир сана билан белгиланмаган
Мамлакат: Австралия
Халқаро бакалаврлар стипендия юқори натижаларга эга бўлган халқаро талабаларга, уларнинг академик ютуқларини тан олиш учун берилади.
Мельбурн Университетининг бакалавриат дастурларидан бирига қабул қилинган хорижий талабалар автоматик равишда Melbourne International Undergraduate Scholarship дастури иштирокчисига айланадилар. Стипендия учун алоҳида ариза талаб қилинмайди.
Стипендия 3 хил имтиёзларни беради:
- ўқишнинг биринчи йилида $10,000 миқдордаги тўловдан озод қилиш;
- уч йиллик таълим муддатига тўлов бўйича 50% чегирма;
- уч йиллик таълим муддати учун 100% чегирма.
Стипендия эгаларига қўйиладиган талаблар:
- Австралия ва Янги Зеландия фуқаролиги бўлмаслиги;
- олий маълумотга эга бўлмаслиги;
- ўтган йил давомида мактабда ажойиб академик ютуқларга эга бўлиши.
Батафсил: https://scholarships.unimelb.edu.au/awards/melbourne-international-undergraduate-scholarship
Жамғарма Матбуот хизмати

