Бустани номидаги Гарвард стипендияси магистрантлар учун ҳар икки йилда бир марта Harvard Business School да икки йиллик ўқиш курсини тақдим этади.
Дастурга қуйидагилар киради:
- ўқиш тўловини тўлаш учун йилига 47,500$ миқдорида моддий ёрдам;
- стажировка билан боғлиқ бўлган транспорт ва турар жой харажатларини қоплаш.
Муддат: 2021 йил 31-май
Номзодларга қўйиладиган талаблар:
- номзодлар мукаммал академик тайёргарликга эга бўлишлари керак.
- номзодлар стипендия олиш учун аризани фақат мазкур дастурга қабул қилинганларидан кейин беришлари мумкин.
Муваффақиятли талабалар Бустани номидаги жамғармада икки ойлик бепул стажировка ўташлари мумкин.
Батафсил маълумот: https://www.boustany-foundation.org/scolarship-programs/MBA Harvard
Жамғарма Матбуот хизмати

