Муддати: 2020 йил 2 декабрь
Мамлакат: АҚШ, Коннектикут
Maurice R. Greenberg World Fellows дастури турли сектор ходимлари ва турли мамлакатлар фуқаролари учун мўлжалланган.
Ҳар йили ўзига хос стажёрлар гуруҳи қабул қилинади: географик жиҳатдан мутаносиб, турли касблар, фаолият йўналишлари ва соҳалари вакилларини жалб қилади.
Дастур ҳар йили август ойидан декабрь ойи қадар давом этади. Стажёрлар дастур давомида Нью-Хейвен шаҳридаги Йель Университети талабалар турар жойида яшашлари шарт.
Барча харажатлар ташкилотчилар томонидан қопланади.
Фаолиятининг ўртасида бўлган номзодлар стажировкада қатнашишлари мумкин. Шунингдек, номзодлар камида 5 йил ва 20 йилдан ортиқ бўлмаган иш тажрибасига эга бўлиши ва ўз ишларида эришган ютуқларини ва келажакдаги аниқ мақсадларини намойиш этишлари керак.
Батафсил: https://worldfellows.yale.edu/the-program/application/
Жамғарма Матбуот хизмати

