Муддати: 2020 йил охиригача
Мамлакат: Дания ёки Австрия
ЕХҲТ ПА тадқиқот ёрдамчиси дастури аспирантлар ва сиёсатшунослик, ҳуқуқшунослик, халқаро муносабатлар ёки бошқа тегишли соҳаларни яқинда битирган талабалар учун очиқдир. Аризаларни ЕХҲТга аъзо ва ҳамкорликда бўлган давлат фуқаролари топширишлари мумкин.
Амалиёт давомида тадқиқот ёрдамчилари халқаро сиёсий-ҳарбий, иқтисодий ва экологик муаммолар, шунингдек инсон ҳуқуқлари бўйича билимларини ва Парламент Ассамблеяси фаолияти билан боғлиқ соҳаларда ўзларининг касбий маҳоратларини ривожлантиришга эга бўладилар.
Стажировка муддати - тадқиқот ёрдамчиси лавозимлари олти ойга мўлжалланган.
Имтиёзлар:
Ассамблея Копенгагендаги тадқиқотчиларга ойига 656 € миқдорида стипендия ва бепул уй-жой билан таъминлайди. Венадаги ёрдамчилар учун Ассамблея асосий харажатлар ва турар жойларни қоплаш учун ойига 1000 € миқдорида ёрдам беради.
Номзодга қўйиладиган асосий талаблар:
- ЕХҲТга аъзо ёки ҳамкорликда бўлган давлатлардан бирининг 28 ёшгача бўлган фуқароси;
- Сиёсатшунослик, халқаро муносабатлар, ҳуқуқ ёки тегишли соҳалар бўйича магистратура (ёки эквивалент). Магистрлик дастурига қўйилган барча талаблар тўлиқ бажарилган бўлса, номзодлар ўз даражасини тугатишдан олдин ариза беришлари мумкин;
- Яхши ёзма ва оғзаки инглиз тили талаб қилинади. Номзод бошқа ЕХҲТ расмий (рус, француз, немис, итальян ва испан) тилларини билса - катта афзалликдир;
- Кучли таҳлилий ва ёзиш қобилиятлари;
- Халқаро хавфсизлик ва парламент дипломатиясига катта қизиқиш;
- Халқаро ташкилот ёки парламентда тажриба эга бўлса мақсадга мувофиқдир;
- Сайлов, инсон ҳуқуқлари, қурол назорати, трансмиллий таҳдидлар, миграция, терроризмга қарши кураш, яхши бошқарув, иқлим ўзгариши, оммавий ахборот воситалари билан алоқалар, конференцияларни бошқариш, молия ва маъмурият билан боғлиқ масалаларни билиш мақсадга мувофиқдир;
- Компьютер саводхонлиги, шу жумладан матнни қайта ишлаш ва тадқиқот воситалари билан ишла билиш.
Жамғарма Матбуот хизмати

