Муддати: 2021 йил 8-январь
Ўқиш жойи - Франция
Грант халқаро талабаларга Францияда магистр ва докторлик даражаларини олиш имкониятини бериш мақсадида ташкил этилган. Эйфель стипендиясининг ташкилотчиси - Франция ташқи ишлар вазирлиги.
Грантларни қуйидаги йўналишларда олиш мумкин:
• иқтисодиёт ва менежмент;
• муҳандислик фанлари (магистр даражаси);
• фанларнинг кенг тушунчаси (докторантура);
• ҳуқуқ;
• сиёсатшунослик.
Грант миқдори:
Магистр талабалари учун - ойига 1200 € миқдорида стипендия ва бошқа харажатлар.
Докторантлар учун - 1400 € ва бошқа харажатлар.
Талаблар:
• магистрлик дастурларига ҳужжат топшираётган талабалар 25 ёшдан катта бўлмаслиги керак;
• докторантурага топшираётган талабалар 30 ёшдан катта бўлмаслиги керак;
• сиз инглиз тилини билишингиз керак (турли дастурлар учун инглиз тилига талаблар ҳар хил).
Қандай қилиб мен стипендия олишим мумкин?
1. Сиз танлаган университетнинг халқаро алоқалар бўлимлари билан боғланишингиз ва ҳужжатларни топшириш муддатини билиб олишингиз керак, ёки ўз мамлакатингиздаги Франция элчихонасига мурожаат қилишингиз мумкин.
2. Университет Эйфель стипендиясига ариза бериш ёки бермаслик тўғрисида қарор қабул қилади. Университет сизни тўлдириш учун ариза билан таъминлайди ва университет стипендия олиш учун ариза топширади.
Aриза фақат Франциядаги университетдан қабул қилинади. Тўғридан-тўғри талабалар ёки чет эл таълим муассасалари томонидан юборилган аризалар рад этилади.
Батафсил: https://www.campusfrance.org/en/eiffel-scholarship-program-of-excellence
Жамғарма Матбуот хизмати

