Муддати: 2021 йил 15 январь
Ўқиш жойи: Лунд университети - Лунд, Швеция.
Грант миқдори: йилига 100000 SEK (тахминан 10,000 €), турар жой
харажатлари ва яшаш харажатлар учун, стипендия 2 йиллик магистратурада ўқиш учун 10 ой (август-май) учун тўланади.
Грантнинг мақсади Саноат дизайни бўйича магистрлик дастурига ўқишга кирган иккита истеъдодли талабаларни қўллаб-қувватлашдир. Швецияда яшашга қодир бўлмаган талабалар стипендия олишлари мумкин.
Шунингдек, Европа Иттифоқи / ЕИЗ мамлакатлари фуқароси бўлмаган талабалар ўқув тўловларини тўлаш учун қўшимча стипендия олишлари мумкин - йилига 210000 SEK, стипендия университетда магистратурада 2 йиллик ўқиш учун тўланади. Университет 2 та стипендия билан таъминлайди.
Номзодларни танлаш портфолио асосида амалга оширилади.
Магистратура дастури ҳақида батафсил маълумот.
(https://www.lunduniversity.lu.se/lubas/i-uoh-lu-TAIDE#apply)
Талаблар:
• бакалавр даражаси (талабалар ушбу магистр дастурига мос келадиган мутахассислик бўйича бакалавр даражасини олишлари шарт);
• инглиз тилида сўзлашиш, талаба инглиз тилини мукаммал билиши керак (IELTS - 5 ёки TOEFL - 90.);
• номзодларни танлаш тақдим этилган портфолио ва мотивация хати асосида амалга оширилади.
Грант олиш учун ариза магистрлик дастурига қабул қилингандан сўнг талаба портфолио билан бирга тақдим этилади. Факультет декани стипендия тўғрисида қарор қабул қилади (абитуриент тақдим этган ҳужжатлар асосида). Танлов натижалари университет веб-сайтида эълон қилинади.
Магистратурага кириш учун ҳужжатлар:
• бакалавр дипломи;
• баҳолар баёноти;
• паспорт нусхаси;
• инглиз тилини билиш даражаси бўйича тестлардан бирининг натижалари;
• ишлар портолиоси;
• мотивация хати.
• тaржимaи ҳол.
Рўйхатдан ўтиш нархи 900 SEK (тахминан 100 €).
Батафсил маълумот расмий веб-сайтда.
(http://www.industrialdesign.lth.se/id_masters/ingvar_kamprad_scholarship/)
Жамғарма матбуот хизмати

