Thailand International Cooperation Agency (TICA) “Озиқ-овқат хавфсизлиги – ҳосил йиғимидан кейинги ишлов бериш, қайта ишлаш ва агросаноат маҳсулотларининг танланган турларини ишлаб чиқиш” мавзусида онлайн ўқув дастурига таклиф этади.
Ўқиш вақти: 2020 й. 23 ноябрь – 2 декабрь.
Муддати – 10 ноябрь.
Ушбу дастурларда Ўзбекистон Республикаси вазирлик ва идора ходимлари иштирок этишлари мумкин. Номзод инглиз тилини мукаммал билиши лозим.
Барча харажатлар мезбон томонидан қопланади.
Йўналишлар бўйича аниқ талабларни www.tica.thaigov.net орқали олишингиз мумкин.
Талабларга жавоб берган номзодларнинг тўлдирилган сўровномаларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юбориш сўралади.
Рўйхатдан ўтиш: https://docs.google.com/forms/d/1RYdlkMen_oJRyZck-X6ifQAxSnEm6oUiElCpRPE2dcg/edit?usp=sharing
Жамғарма Матбуот хизмати

