Мамлакат: АҚШ
Кимлар учун: бакалавриат ва магистрант талабалар учун.
Муддати: 01.01.2021 йил (баҳорги семестр)
Central Washington University 1891 йилда ташкил этилган давлат муассасасидир. Университет 150 дан ортиқ бакалавр ва магистрлик дастурларини таклиф этади. Талабалар профессор-ўқитувчилар билан илмий-тадқиқот ишларини олиб бориши, ўқиш пайтида амалиёт ўташга ариза топшириши ва дунёдаги нуфузли компаниялар билан ишлашни давом эттириши мумкин.
Талаблар:
- IELTS сертификати бўлиши лозим;
- ўртача балл GPA 2.7 (бакалавр), 3.0 (магистратура) талаб қилинади;
- тавсия хатини илова қилиши керак;
- молиявий ҳолат тўғрисида маълумотнома.
Афзалликлари:
Ҳар бир талаба 12.000 АҚШ долларигача стипендия олиш имкониятига эга бўлади.
Батафсил: https://www.cwu.edu/admissions/international-scholarship
Жамғарма Матбуот хизмати

