“Эл-юрт умиди” жамғармаси Корея Республикасининг Сежонг Университети билан ҳамкорликда, энг замонавий мутахассисликлар бўйича Кореяда магистратура ва докторантурада таълим олиш грантларини эълон қилади!
2019 йил 21 майда “Эл-юрт умиди” жамғармаси Жанубий Кореянинг Сежонг университети билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандуми имзоланган. Унга мувофиқ Сежонг университети Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ҳар йили танлов асосида магистратура ва докторантурада таълим олиш учун жами 15 ўринга ҳамда стажировка ўташ учун жами 50 тагача ўрин ажратилиши келишилган.
Жорий йил 29 сентябрда Сежонг университети 2021 йил учун магистратура ва докторантурада таҳсил олиш учун қуйидаги мутахассисликлар бўйича грантлар эълон қилганини маълум қилди.
1. Архитектуравий дизайн
2. Компьютер графикаси
3. Сунъий ақлга асосланган тасвирни қайта ишлаш ёки компьютер графикаси
4. Робототехника, бошқарув элементлари, мехатроника
5. Чипларга асосланган тизим дизайни
6. Буюмлар интернети, техникасини ўрганиш, ақлли хизматлар, дастурлаш инженерияси
7. Наноқурилмалар, графен, икки ўлчовли материаллар, қуёш батареяси қўлланилиши, янги авлод ярим ўтказгичи
8. Дрон (учар робот) навигацияси ва назорати
9. Дрон (учар робот) формация парвози
10. Механика назариясини ўрганиш
11. Ўсимликлар молекуляр биологияси
12. Таркибий таҳлил, ҳисоблаш механикаси
13. Муҳандислик ва кончилик
14. Симсиз алоқа, машиналарни ўрганиш, фотоник тасвирлаш тизими, тасвирларни қайта ишлаш
15. Компьютер-техникасини ўрганиш
16. Ўсимликлар селекция, генетикаси, ўсимликларнинг молекуляр биология
17. Денгиз маҳсулотлари, балиқ етиштириш, балиқ касалликлари, молекуляр биология, ҳужайра биологияси
18. Молекуляр наслчилик
19. Ўсимликлар генетикаси ва молекуляр наслчилик
20. Профилактик тиббиёт, соғлиқни сақлаш, статистика, атроф-муҳит ва молекуляр эпидемиология
Магистратура ва докторантура таълим дастурларида таҳсил олиш билан боғлиқ харажатлар Сежонг университети гранти ҳисобидан молиялаштирилади.
Стипендия танловларида қатнашиш учун номзодлар 2020 йил 14 октябрга қадар http://bit.ly/sejong_s линк орқали онлайн рўйҳатдан ўтишлари лозим. Номзодларнинг дастлабки маълумотлари асосида Жанубий Корея Сежонг университети профессорлари билан жорий йил 14-18 октябрь кунлари Zoom орқали инглиз тилида онлайн мулоқот бўлиб ўтади. Суҳбатдан мувафаққиятли ўтган номзодлар эса жорий йил 23 октябрга қадар барча тегишли ҳужжатларини университет интернет сайтига юклашлари талаб этилади.
Юқоридагиларни ҳамда муддатнинг жудаям қисқа эканлигини эътиборга олиб, Сежонг университети томонидан тавсия этилган мутахассисликларнинг Ўзбекистон иқтисодий ривожи учун ўта юқори аҳамият касб этишини назарда тутган ҳолда, олий таълим муассасалари, вазирлик ва идораларда фаолият олиб бораётган номзодларнинг мазкур грантларда фаол иштирок этишга чақирамиз.
Корея Республикасида магистратура ва докторантурада “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендияси асосида таълим олиш Сежонг университети томонидан молиялаштирилаётганини эътиборга олиб, ушбу грантда Ўзбекистондан имкон қадар кўпроқ ёшлар иштирок этишига умид билдирамиз.
“Эл-юрт умиди” жамғармаси

