Муддат: 2021 йил 11 январь
Мамлакат: АҚШ, Калифорния, Стенфорд университети
Стажировка даври: 2021 йил 18 июлдан 6 августгача
Draper Hills Summer Fellowship on Democracy and Development Program — демократия ва тараққиёт соҳасидаги стажировка дастури 2005 йилда йўлга қўйилган. 3 ҳафта давом этадиган бу стажировка дастури Стенфорд университетида — демократия, тараққиёт ва ҳуқуқ устуворлиги марказида ўталади. Дастурда иштирок этиш учун ўз карьераларини давом эттираётган ва қуйидаги соҳаларда ишлаётган 25–30 та иштирокчи танлаб олинади: юриспруденция, сиёсат, ҳукумат, хусусий тадбиркорлик, фуқаролик жамияти, ўтиш иқтисодидаги давлатларнинг халқаро тараққиёти.
Ушбу дастур етакчи номзодларга бир-бирлари билан танишиш, тажриба алмашиш, тренингларда иштирок этиш, билимларини ошириш ва фаолиятларини яхшилаш имконини беради.
Барча иштирокчиларга яшаш, овқатланиш, АҚШ бўйлаб ҳаракатланиш ҳаражатлари қопланади. Авиачипта харид қилиш имкониятига эга бўлмаган номзодлар бу ҳаражатни ҳам қоплайдиган кўмак пулига даъво қилишлари мумкин.
Батафсил: https://stanford.io/34jLWsg
Жамғарма Матбуот хизмати

