Муддати: 2020 йил 14 октябрь
Ўқиш жойи: Стэнфорд университети - Стэнфорд, AҚШ
Knight-Hennessy Scholars Program дастури Стэнфорд университетининг ҳар қандай магистратура ёки аспирантура дастурига кираётган талабаларга 100 та Knight-Hennessy стипендиясини тақдим этади. Грантнинг мақсади дунёнинг турли бурчакларидан иқтидорли талабаларни жалб қилиш ва уларга AҚШнинг энг яхши университетларидан бирида ўқиш имкониятини беришдир. (https://gradadmissions.stanford.edu/programs)
Стипендия қуйидагиларни тўлайди:
• ўқитиш нархининг 100%;
• ойлик стипендия;
• барча университет тўловлари;
• қўшимча молиявий харажатлар.
Стипендия бутун ўқиш даври учун тўланади (1 йилдан 6 йилгача).
Талаблар:
• стипендияларни дунёнинг барча мамлакатлари фуқаролари олишлари мумкин;
• Талабалар Стэнфорд университетида магистратура ёки аспирантура дастурларидан бирига (JD, MA, MBA, MD, MS, PhD ёки икки даражали дастур – MD+PhD, JD+MA, MBA+MS) рўйхатдан ўтишлари шарт;
• Ҳали ҳам бакалавр/магистратурада ўқиётган абитуриентлар ҳужжат топширишлари мумкин, чунки Стэнфорд университетида ўқиш 2021 йилнинг кузида бошланади;
• 2016 йилдан илгари бакалавр/магистр даражасини олган абитуриентлар ҳужжат топширишлари мумкин;
• номзод ўзи ариза топширган дастурнинг барча талабларига жавоб бериши керак (шу жумладан дастур талаб қиладиган барча тестлар - GMAT, GRE, LSAT, MCAT ва керак бўлганда инглиз тилини билиш тести);
• абитуриент ўқиш бошланишидан бир йил олдин стипендия олиш учун ариза топшириши керак, масалан, агар MBA дастурига ўқишга кирган ва 2021 йилда ўқишни бошлашни истаса, у 2020 йилда таҳсил олиш учун ариза топшириши керак;
• сиз инглиз тилини яхши билишингиз керак.
Қандай қилиб мен стипендия олишим мумкин?
Грант олиш учун ариза ҳужжатлар билан бирга онлайн тарзда юборилади (https://knight-hennessy.stanford.edu/admission/application-requirements):
• ариза топшириш (https://knight-hennessy.stanford.edu/admission/apply-now);
• норасмий баллар варақаси;
• стандарт тест натижалари;
• резюме / таржимаи ҳол (CV);
• 2 та тавсиянома;
• иншо (1. Нуқталарни уланг. How have the influences in your life shaped you? (600 сўз));
• видео - 2 дақиқадан кўп бўлмаган вақт, видеонинг мавзуси: Teach something to your cohort of fellow Knight-Hennessy Scholars;
• 2021 йил 5-6 март кунлари Immersion Weekend да қатнашиш керак;
• магистратура ёки аспирантурадан бирига кириш учун ариза.
Грант олиш учун ариза беришнинг охирги муддати 2020 йил 14 октябрь, талаба 2021 йилнинг кузида ўқишни бошлаши керак.
Батафсил маълумот расмий веб-сайтда (https://knight-hennessy.stanford.edu/).
Халқаро алоқалар ва протокол бўлими

