Жорий йилнинг 16 октябрь куни “Эл-юрт умиди” жамғармаси жамоаси, Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги элчихонаси вакиллари ва АҚШнинг нуфузли университетларида таълим олаётган 100 га яқин стипендиатлари иштирокида ZOOM платформаси орқали навбатдаги онлайн мулоқот бўлиб ўтди.
Учрашувда қуйидаги масалалар муҳокама қилинди: Жамғарма масъуллари томонидан стипендиатларнинг жорий йил 27-октябрь куни бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида фаол қатнашишлари ўзлар муносиб деб топган номзодларга овоз бериши лозимлиги фуқаролик бурчи эканлиги алоҳида таъкидланди. Мазкур сиёсий жараёнларда Жамғарма стипендиатлари муносиб иштирок этишлари, юртимизда амалга оширилаётган ўзгаришларни чет эл ОАВ ларида кенг ёритиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Маълумот учун: Мамлакатимизнинг АҚШдаги элчихонаси ва “Эл-юрт умиди” жамғармаси ушбу сиёсий жараёнларда ҳамкорлик қилмоқда. Ўзбекистон элчихонаси ва “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари ҳамкорликда АҚШнинг Аризона штатида ва бошқа кўплаб ҳудудларда сайёр сайлов участкаларини ташкил қилишмоқда.
Стипендиатлар ўзи таълим олаётган хорижий университетларида Ўзбекистонинг ижобий имижини янада ошириш юзасидан тақдимотлар, давра суҳбатларини ташкил этиш ҳамда “Ўзбекистон маданияти кунлари”ни ташкил этиш масалалари юзасидан топшириқлар берилди.
Онлайн мулоқот жараёнида Жамғарма раҳбарияти томонидан стипендиатлар учун яратиб берилаётган қўшимча имкониятлар, уларнинг замонавий билим ва кўникмаларни эгаллашлари учун давлатимиз раҳбари томонидан стипендиатларнинг хорижда таълим олиши учун давлат бюджетидан мунтазам ва барқарор маблағ ажратиб борилаётганлиги, улар мазкур имкониятдан фойдаланган ҳолда мамлакатимизни ривожланган давлатлар қаторига қўшиш учун хорижда олган билим ва тажрибаларини сафарбар этишлари лозимлиги таъкидланди.

