Бугунги кунда хорижий нуфузли университетларда ўқишини давом эттираётганлиги сабабли тест ва суҳбат жараёнларида онлайн тартибда иштирок этишни сўраб Танлов комиссиясига мурожаат қилган номзодларга Жамғарма Васийлик кенгашининг
2024 йил 15 августдаги 4-сонли қарорига асосан рухсат берилди.
Шунингдек, Танлов комиссиясининг 2024 йил 31 июлдаги 3-сонли қарорига кўра танлов бўйича ҳужжатларни қабул қилиш платформасига (Letter of acceptance ёки Letter of conditional acceptance) жойлаб 2-босқичга тавсия этилмаган номзодлар “Эл-юрт умиди” жамғармасига жорий йилнинг 2 август кунига қадар мурожаат қилишлари мумкинлиги белгиланган эди. Ушбу муддат ичида Жамғарма Танлов комиссиясига мурожаат қилиб, аризалари асосли деб топилган номзодлар Танлов комиссиясининг жорий йил
9 августдаги қарорига асосан тест босқичига тавсия этилган.
Кейинги босқичга тавсия этилган номзодлар рўйхати ва офлайн тарзда ўтказиладиган тест манзиллари билан қуйидаги ҲАВОЛА орқали танишишингиз мумкин.
Юқорида қайд этилган номзодлар билан онлайн ҳамда офлайн тест жараёнлари
2024 йил 26 август куни Тошкент вақти билан соат 10:00да Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказилади. Онлайн тарзда тест топширадиган номзодларга ZOOM платформаси ҳаволаси шахсий электрон почтасига жўнатилади.
Тест жараёнларини сифатли ташкил этиш мақсадида номзодлардан ўз вақтида тест ўтказиш манзилларига етиб келишлари ёки ZOOM платформасига ўз вақтида уланишлари ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжатини тақдим этишлари талаб этилади.

