“Эл-юрт умиди” жамғармаси Танлов комиссиясининг 2024 йил 9 августдаги 4-йиғилиши қарорига мувофиқ номзодларнинг тест синовларидан тўплаган баллари ҳамда таълим соҳалари бўйича рақобат даражасига мувофиқ танловнинг кейинги Суҳбат босқичига ўтиш баллари тасдиқланди.
Танлов комиссияси қарорига кўра:
1. Бакалавриат таълим дастури бўйича:
- Танлов ўтказишнинг барча йўналишлари бўйича “Ижтимоий ва хулқ атворга мансуб фанлар”, “Бизнес ва бошқарув” ҳамда “Ахборот-коммуникация технологиялари” таълим соҳалари бўйича, рақобат даражасининг ниҳоятда юқорилигини эътиборга олган ҳолда, 40 балл ва ундан юқори тўплаган номзодлар кейинги босқичга тавсия этилдилар;
- Танлов ўтказишнинг барча йўналишлари бўйича қолган барча таълим соҳалари бўйича 30 балл ва ундан юқори тўплаган номзодлар кейинги босқичга тавсия этилдилар.
2. Магистратура таълим дастури бўйича:
- Танлов ўтказишнинг барча йўналишлари бўйича барча таълим соҳалари бўйича 20 балл ва ундан юқори тўплаган номзодлар кейинги босқичга тавсия этилдилар.
3. Докторантура таълим дастури бўйича:
- Танлов ўтказишнинг барча йўналишлари бўйича барча таълим соҳалари бўйича 20 балл ва ундан юқори тўплаган номзодлар кейинги босқичга тавсия этилдилар.
Стипендия танловининг 3-босқичи суҳбат жараёнлари 2024 йил 12 августдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида тасдиқланган график асосида ўтказилади.
Барча номзодлар суҳбат жараёнларига белгиланган кунда ва белгиланган вақтдан 30 минут аввал, шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан, расмий кийиниш одобига қатъий риоя этган ҳолда етиб келишлари сўралади.
Суҳбат кунида ўз вақтида узрли сабабларсиз етиб келмаган номзодлар суҳбат жараёнига қайта киритилмайдилар.
“Эл-юрт умиди” жамғармаси Танлов комиссияси

