Танлов комиссиясининг жорий йилнинг 31 июлдаги қарорига асосан “Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2024 йилги 1-очиқ стипендия танловининг 2-босқичига тавсия этилган номзодлар учун тест синовлари жорий йилнинг 6 август куни ўтказилиши белгиланди.
Мазкур номзодлар билан ушбу Ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Жорий йилнинг 6 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан тест синовлари ҳудудлар кесимида белгиланган ГРАФИККА асосан ўтказилади.
Номзодлардан ўзларининг ҳудудларида белгиланган вақтда шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID карта) билан келишлари сўралади.
Бугунги кунда иш ёки ўқиш юзасидан республикамизнинг бошқа ҳудудларида бўлиб турган номзодлар учун танловнинг 2-босқич тест жараёнларида бошқа ҳудуддан туриб иштирок этиш имконияти яратилади.
Бу учун Жамғарма Танлов комиссияси номига сабаби ва асослантирувчи ҳужжат кўрсатиб ариза ёзиб, 3 иш куни мобайнида (жорий йил 5 август Тошкент вақти билан 09:00 га қадар) Жамғарманинг электрон почта манзилига (info@eyuf.uz) юборишлари сўралади.
Барча номзодлар тест синовларида иштирок этиш бўйича йўриқномаси билан танишиш лозим!!!

