Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6168-сон Фармонига мувофиқ ҳамда “Эл-юрт умиди” жамғармаси Васийлик кенгашининг 2024 йил 21 июндаги 2-сон қарорига асосан, Номзодларнинг ҳужжатлари 2024 йил 25 июндан – 25 июлга қадар, республиканинг барча ҳудудлари вакиллари учун ягона тартиб ва тенг имконият асосида, онлайн режимда электрон тарзда қабул қилинди.
Танлов комиссияси техник гуруҳи томонидан биринчи босқич саралаш жараёнларида номзодлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг талаб қилинган рўйхат бўйича мавжудлиги ва тегишлилиги бўйича кўриб чиқилди.
“Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2024 йил 1-очиқ стипендия танлови саралаш босқичи жараёнлари якуни юзасидан Танлов комиссиясининг жорий йил 31 июлдаги қарорига асосан ҳужжатлари Низом талабига жавоб берадиган жами 1105 номзодлар 2-босқичга тавсия этилди.
Танловнинг 2-босқичига тавсия этилган номзодлар рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.
ТАНЛОВНИНГ 2-БОСҚИЧИГА ТАВСИЯ ЭТИЛАЁТГАН НОМЗОДЛАР УЧУН ЭСЛАТМА:
Бугунги кунда иш ёки ўқиш юзасидан хорижда бўлиб турган номзодлардан танловнинг 2-босқич тест ва суҳбат жараёнларида онлайн иштирок этиш учун Жамғарма Танлов комиссияси номига сабаби асослантирилган ариза ёзиб,
3 иш куни мобайнида (жорий йил 5 август Тошкент вақти билан 18.00га қадар) Жамғарманинг электрон почта манзилига (info@eyuf.uz) юборишлари сўралади.
Ариза билан мурожаат қилган (хорижда бўлиши лозимлигини асослантирувчи тегишли ҳужжат билан) номзодларга рухсат бериш юзасидан Жамғарма Васийлик кенгашига Танлов комиссияси томонидан таклиф киритилади.
Стипендия танловининг иккинчи босқич тест жараёнлари ўтказиладиган вақти ва жойи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги билан ҳамкорликда яқин кунларда эълон қилинади.
Тест жараёнлари 6-7 август кунларига режалаштирилмоқда.
ТАНЛОВНИНГ 2-БОСҚИЧИГА ТАВСИЯ ЭТИЛМАГАН НОМЗОДЛАР ДИҚҚАТИГА.
“Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2024 йилги 1-очиқ стипендия танлови бўйича ҳужжатларни қабул қилиш платформасига (Lеttеr оf аccеptаncе ёки Lеttеr оf cоnditiоnаl аccеptаncе) жойлаб 2-босқичга тавсия этилмаган номзодлар “Эл-юрт умиди” жамғармасига 2 август куни Тошкент вақти билан соат 18.00га қадар мурожаат қилишлари мумкин.
2024 йилги 1-очиқ стипендия танлови Танлов комиссияси кейинги босқичга тавсия этилган барча номзодларга кейинги босқичларда омад тилайди!

