2024 йил 12 июль куни Жамғарманинг 2024 йилги 1-очиқ стипендия танлови тартиби билан боғлиқ янгиликларни Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимидаги 200 дан ортиқ ОТМлар талабалари ҳамда илмий изланувчилари ва ёшлар орасида кенг тарғиб этишга қаратилган онлайн семинар бўлиб ўтди.
Мазкур семинар “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори Бекмуродов Адхам Шарипович, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги масъуллари, давлат ва нодавлат ОТМлар ректорлари ҳамда Жамғарма жамоаси иштирок этишди.
Семинарни ўтказишдан мақсад республика ҳудудларидан иқтидорли ёш мутахассисларни излаб топиш ва танлашга қаратилган фаолиятни тубдан такомиллаштириш, уларнинг хориждаги нуфузли таълим ва илмий муассасаларда, таълим олишини ташкил этиш, профессионал, чуқур билимга эга, замонавий фикрлайдиган ва ватанпарварлик руҳида тарбияланган янги авлод кадрларини шакллантириш ва уларни давлат хизматига жалб этиш мақсадида ташкил этилди.

Онлайн семинарда “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори Бекмуродов Адхам Шарипович томонидан Жамғарма очиқ стипендия танловларини ўтказиш тартиби, ажратилган квоталар, устувор йўналишлар, танловни ташкил этиш механизми ҳамда электрон ҳужжат топшириш платформасининг ишлаш тартиби билан боғлиқ янгиликлар тўғрисида тақдимот қилинди.
Тақдимотдан сўнг, университет ректорлари ҳамда профессорлар ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича саволлар беришди ва ушбу саволларга Жамғарма ижрочи директори Адхам Бекмуродов томонидан батафсил жавоб берилди.
Ушбу семинар мунозараларга бой тарзда ўтди ва университет ректорлари томонидан Жамғарма танловларини ёшлар орасида янада кенг тарғиб қилиш бўйича таклифлар берилди ҳамда бу борада ҳамкорлик қилиб боришларини маълум қилишди.

