Сингапур ҳамкорлик дастури “SCP”доирасида 2024 йилнинг 2-6 сентябрь кунлари ушбу давлатда “Шаҳарда саломатлик хавфсизлигини таъминлаш” (Urban health security) мавзусида қисқа муддатли ўқув курси ўтказилиши режалаштирилган. Мазкур курсда иштирок этиш учун Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизим ташкилотларида соҳа бўйича фаолият юритаётган мутахассислар 2024 йил 19 июлга қадар қўйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиши лозим: https://go.gov.sg/urbanhealth2024
Номзодлар инглиз тилини ёзма ва оғзаки яхши билишлари талаб қилинади. Қўшимча маълумотларни www.scp.gov.sg веб саҳифаси орқали олиш мумкин.
Хориж томони талабларига мос равишда анкеталари тўлиқ тўлдирилган ва ташкилот томонидан муносиб кўрилган 1 нафар номзод жорий йилнинг 15 июлига қадар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига тақдим қилиниши керак.

