2024 йилнинг 11 июль куни “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директор ўринбосари в.б. Ж.Aхмедов, Жамғарма бўлим бошлиқлари ҳамда Миннесота университетининг проректори доктор Ҳарвей Чарльз ўртасида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш масалалари муҳокамаси юзасидан Жамғармада учрашув бўлиб ўтди.
Маълумот учун: Миннесота университети АҚШдаги нуфузли давлат грант тадқиқот университетидир. Бугунги кунда Миннесота университети 54,955 талаба таълим олади Америка Қўшма Штатлардаги тўққизинчи йирик университет ҳисобланади.
Миннесота университетида 19 та коллежлари мавжуд. Мазкур университет халқаро миқёсда эътироф этилган академик рейтингларда, жумладан THE-86 ўрин, ARWU-44 ўринлардан жой олган нуфузли университет саналади. Бугунги кунда ушбу университетда 13 нафар “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари таҳсил олмоқда.
Мазкур учрашувда, Ж. Ахмедов томонидан Хорвай Чарльзга “Эл-юрт умиди” жамғармаси фаолияти таълим дастурлари ва стипендия танловлари юзасидан батафсил маълумот берди.
Ўтказилган музокаралар чоғида Жамғарма орқали университетда таълим олишни режалаштираётган ҳар бир стипендиатларнинг ўқиш харажатларидан 45 фоиз чегирмалар ажратиш имкониятлари бўйича таклифлар киритилди. Ушбу таклифга жавобан Ҳарвей Чарльз Миннесота университети Жамғарма стипендиатлари учун сўралган чегирмаларни ажратишга тайёр эканлигини ва бу ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.
Шунингдек, Ҳарвей Чарльз томонидан Миннесота университетидаги “Ўзбек талабалар клуби”ни ташкил этишга ёрдам беришини қўшимча қилиб ўтди!
Шу билан бирга, вазирлик ва идораларнинг мақсадли буюртмаси асосида давлат хизматчиларини Миннесота университетида қисқа муддатли малака ошириш ва стажировка ўтишини ташкил бўйича таклифлар муҳокама қилинди. Ўз ўрнида мазкур таклифлар Ҳарвей Чарльз томонидан қўллаб қувватланиб, мазкур йўналишларда ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга келишиб олинди.
Учрашув давомида, Ҳарвей Чарльз бугунги кунда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ҳар томонлама алоқаларининг ижобий ривож топаётганлигини таъкидлаб, берилган таклифлар юзасидан Жамғарма билан ҳамкорликда ишлашга тайёрлигини маълум қилди.
Мазкур учрашув якуни бўйича томонлар ҳамкорлик алоқаларини истиқболини белгиловчи юқоридаги таклифларни ўз ичига олган икки томонлама меморандумни августь ойида имзолашга ва ҳар бир стипендиатнинг ўқув тўловларидан 40-45 фоиз чегирмалар ажратишга келишиб олдилар.

