2024 йилнинг 7 июнь куни “Эл-юрт умиди” жамғармасида Жамғарма ижрочи директор ўринбосари в.б. Жавохир Ахмедов ва Жамғарма бўлим бошлиқлари ҳамда Буюк Британиянинг нуфузли Глазго университети (University of Glasgow) Глобал ҳамкорлик бўйича директори, Профессор Мойра Боланд ва Халқаро ишлар бўйича мутахассис Адри Хортобагйи ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Маълумот учун: Глазго университети – Шотландиядаги давлат тадқиқот университети бўлиб, 1451 йилда ташкил этилган. Университет инглиз тилида сўзлашувчи, дунёда тўртинчи ўринда турувчи энг қадимги университетлардан бири ҳисобланади. Глазго Шотландиядаги энг йирик университетдир ва 19,500 дан ортиқ талабалар таълим олади. Глазго университети QS рейтингида 76 ўринларда туради.
Ҳозирда тўртта коллеж мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири бир нечта мактабларни ўз ичига олади. Жумладан, Санъат ва гуманитар фанлар коллежи, Тиббиёт, ветеринария ва ҳаёт фанлари коллежи, Ижтимоий фанлар коллежи, Фан ва муҳандислик коллежидан иборат.
Глазго университетида кўплаб таниқли арбоблар дарс берган, ишлаган ва ўқиган, жумладан, 7 та Нобел мукофоти совриндорлари, 3 та Бош вазир, Уилям Ламб, Физик Лорд Келвин, "Иқтисоднинг отаси" Адам Смит, Муҳандис Жеймс Ватт, Ихтирочилар Генри Фолдс ва Жон Логи Берд, Кимёгарлар Уилям Рамзи, Фредерик Содди, Биолог сер Жон Бойд Орр, машҳур шарқшунос ва Бенгал Осиё жамияти президенти Генри Бевериж таълим олган.
Учрашувдан кўзланган мақсад – “Эл-юрт умиди” жамғармаси ва Буюк Британиянинг Глазго университетида таълим олаётган стипендиатларга қўшимча имкониятлар яратиб бериш, уларнинг харажатларидан чегирмалар олиш кўзда тутилган.
Учрашувда Жавохир Ахмедов томонидан Жамғарма ҳақида қисқача маълумот бериб, университетнинг бугунги кунга қадар 3 нафар стипендиатлар магистр даражасини эгаллаб мамлакатимизга қайтганлиги ва хорижда олган илғор билим ва кўникмаларини амалиётда қўллаб келаётганлигинитаъкидлаб, айни вақтда ушбу университетда 3 нафар Жамғарма стипендиати таҳсил олаётганини уларга яратиб берилган имкониятлар учун меҳмонларга миннатдорчилик билдирди.
Шу билан бирга, Мойра Боланд томонидан Жамғарманинг ҳар бир стипендиати учун Глазго университетида таълим олиши учун керакли барча шароитларни яратиб беришга тайёрлигини маълум қилди.
Мазкур учрашув давомида олдинги учрашувларда муҳокама қилинган ҳамкорлик алоқаларини истиқболига белгиловчи икки томонлама меморандум имзоланди. Келишувга мувофиқ эндиликда ушбу университетда таълим олаётган ва бу йилдан ўқишга бориш истагида бўлган Жамғарманинг ҳар бир стипендиатининг ўқиш харажатларидан 20 фоиз миқдорида чегирма ажратиш бўйича келишувга эришилди.
Шунингдек, Жавохир Ахмедов томонидан университет вакилларига Буюк Британиянинг Глазго университетида 2024 йилда ўқишни режалаштираётган номзодлар учун “Глазго университетида таълим олиш имкониятлари” мавзусида вебинар ташкил этишни таклиф этди ва ушбу таклиф хорижий университет вакиллари томонидан қўллаб-қувватланди.
Бундан ташқари, давлат хизматчилари учун қисқа муддатли стажировка дастурини ташкил этиш таклифини ҳам Мойра Боланд қўллаб-қувватлади.

