“Эл-юрт умиди” жамғармаси ва АҚШнинг Бостон университети ўртасида ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди!
2024 йилнинг 16 май куни “Эл-юрт умиди” жамғармасида ижрочи директор ўринбосари в.б. Жавоҳир Ахмедов, Жамғарма бўлим бошлиқлари ва АҚШнинг Бостон университети Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Ребеccа Пндлетон ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш юзасидан учрашув бўлиб ўтди.
Маълумот учун: Бостон университети— АҚШнинг Массачусетс штатидаги хусусий тадқиқот университети. Олийгоҳ 1839 йилда Бостон методистлари гуруҳи томонидан Нюбери Вермонтдаги асл кампуси билан ташкил этилган бўлиб, 1869 йилда Бостонда ижарага олинган. У Америка Университетлари Ассоциацияси ва Олий Таълим бўйича Бостон Консорциумининг аъзоси.
Университет US World халқаро рейтингда 70 ўринда туради. Бостон университетининг Law мактаби дунёда биринчи ўринда туради.
Ҳамкорларга Жамғарма ижрочи директори ўринбосари томонидан Жамғарма фаолияти тўғрисида батафсил маълумотлар бериб ўтилди.
Маълумот учун: Бугунги кунда АҚШнинг Бостон университетида “Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2 нафар магистр стипендиати таълим олади.
Мазкур учрашувда, Жамғарма ва АҚШнинг Бостон университети ўртасида стипендиатларни таълим олишини таъминлаш, давлат хизматчилари учун стажировка дастури масаласи батафсил муҳокама қилинди. Хусусан, ушбу стажировка дастурида барча вазирлик идораларни бошқарувчи категориялардаги номзодлар иштироки ҳақида тўлиқ маълумот берилди.
Университет Ўзбекистон талабалари орасида янги бўлганлиги сабабли, Жамғарма билан ҳамкорликда ўзбек ёшлари учун манфаатли ва самарали лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.
Жавоҳир Ахмедов томонидан Ўзбекистонлик талабаларнинг ўқишга топшириш харажатларини бепул қилиш ва ҳар бир Жамғарма стипендиатларининг tution fee харажатларидан чегирмалар ажратиш таклиф қилинди ва бу таклиф АҚШнинг Бостон университети вакили томонидан қўллаб-қувватланди. Учрашув сўнгида Жамғарма стипендиатларининг Бостон университетининг Law мактабида ўқиш харажатларида 30% чегирма олиш бўйича келишувга эришилди
Яқин кунлар ичида Ўзбекистонлик талабалар ва мактаб битирувчилари учун бутун республикамиз бўйлаб университет масъуллари билан биргаликда онлайн вебинарлар ташкил этилиши режалаштирилди.
Учрашув сўнггида, икки томон ўртасида стажировка соҳаси, Стипендиатларни ушбу университетда таълим олишини йўлга қўйиш ва кўплаб ижобий масалаларни ўз ичига олган ҳамкорлик меморандумини имзолашга келишиб олинди.

