2024 йилнинг 16 май куни “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директор ўринбосари в.б. Жавохир Ахмедов, Жамғарма бўлим бошлиқлари ҳамда Буюк Британиянинг Ливерпуль университети, Халқаро талабалар қабул қилиш бўйича директор ёрдамчиси Даниел Стивенсон билан учрашув бўлиб ўтди.
Маълумот учун: Ливерпуль университети (қисқартирилган UOL) Англиянинг Ливерпуль шаҳридаги давлат тадқиқот ниверситетидир. 1881 йилда коллеж сифатида ташкил этилган, у 1903 йилда илмий даражалар бериш қобилиятига эга бўлган Қироллик Низомини қўлга киритган ва олтита "қизил ғишт" фуқаролик университетларидан бири бўлиб, биринчи бўлиб "Асл Қизил Ғишт" деб аталади.
Университет 35 та кафедра ва мактабларга ташкил топган. Университет Расселл Группга аъзо. Ливерпуль университети QS (Quacquarelli Symonds World University Rankings) га кўра дунёда 176-ўринда туради.
Учрашувдан кўзланган мақсад – “Эл-юрт умиди” жамғармаси ва Буюк Британиянинг Ливерпуль университети ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва Жамғарма стипендиатларининг Ливерпул университетида таълим олишини ташкил этиш ва ўқув тўловларидан чегирмалар олиш масалаларидан иборат.
Учрашув давомида Жавохир Ахмедов томонидан Буюк Британиянинг Ливерпуль университетида таълим олаётган Жамғарма стипендиатларга қўшимча шароитлар яратиб бериш таклифини киритди. Даниел Стивенсон стипендиатларига яқиндан кўмак беришини таъкидлади. Жамғарма стипендиатлари учун ўқиш давомида яхши ютуқларга эришадиган бўлса, университет томонидан янада кўпроқ стипендия ҳам ажратилиши айтиб ўтди.
Бундан ташқари, ушбу университетда бугунги кунда 1 нафар Жамғарма стипендиатлари докторантура дастурида таълим олишлари ҳақида маълумот берилиб, давлат хизматчилари учун қисқа муддатли стажировка дастурини ташкил этиш таклифи билдирилди. Ушбу таклиф университет вакили Крис Ҳеалй томонидан қўллаб-қувватланди.
Мулоқот давомида Жавохир Ахмедов томонидан Жамғарма стипендиатларини ўқиш харажатларидан 20% чегирма ажратиш таклифини илгари сурди университет вакили стипендиатлар учун сўралган чегирмани ажратилишини маълум қилди.
Учрашув якунида яқин вақт ичида ушбу таклифларни ўз ичига олган англашув меморандуми имзолашга келишиб олинди.

